Феллайни, Буффон ва бошқалар. Сиз унутган футболчилар ҳозир қаерда?

Футбол оламида таниқли футболчиларнинг карьераси сўнггида кучсизроқ чемпионатларга йўл олиши одатий ҳол. Вақт ўтиши билан, уларни мухлислар унутиб юборади. Аксарият инсонлар эса, кўринмай қолган футболчини бутсаларини михга илиб юборган, деб ҳам ўйлаб қолади. SPORTS.uz катта жамоалар радаридан чиқиб кетган бўлса ҳам, фаолиятини давом эттираётган бир нечта футболчиларни ёдингизга солади!

Андрес Иньеста, 37 ёш ("Виссел Кобе")

Испания футболи афсонаси 2018 йилдан бери Японияда фаолият олиб бормоқда. "Виссел Кобе" сафида 89 ўйинда иштирок этган Иньеста 19 гол ва 19 ассистга муаллифлик қилишга улгурди. 37 ёшда бўлишига қарамай, у ўзини Осиёда жуда яхши ҳис этмоқда. Шартномаси 2024 йилда якунланади.
Ўтган мавсум "Виссел Кобе" тарихидаги энг яхшиси бўлди. Клуб чемпионатда бронза медалларга эга чиқди. Андрес эса, 23 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол ва яна шунча ассистни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

ў34пл3ў4лп34ўпл

Нани, 35 ёш ("Венеция")

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси сўнгги 3 йилни АҚШда ўтказди. Жорий мавсумдан бошлаб, у жамоасини майдонга сардорлик боғичи билан бошлаб чиқмоқда. Ортда қолган 36 ой давомида португалиялик 88 ўйинда майдонга тушди ва 31 бор рақиб дарвозаларини ишғол этди. Шунингдек, 18 маротаба жамоадошлари гол киритиши учун имконият яратди. 2021 йилнинг 31 декабрь санасида Нанининг МЛС клуби билан тузган шартномаси якунига етгач, Италиянинг "Венеция" жамоаси билан шартнома имзолади.

Жанлуижи Буффон, 43 ёш ("Парма")

Рўйхатимиздан ўрин эгаллаган яна бир жаҳон чемпиони! 2022 йилнинг январида Жижи 44 ёшни қарши олади, бироқ у ҳамон футбол билан хайрлашмоқчи эмас. Жорий мавсум стартида Буффон карьерасидаги биринчи клуби - "Парма" билан шартнома имзолади. Молиявий муаммолар сабабли, Б Сериядаги ўртамиёна жамоага айланган "Парма" катта эҳтимол билан Жанлуижининг фаолиятидаги сўнггиси бўлади. Ҳозирда жамоа қишки танаффусга Б Сериянинг 13-ўринини эгаллаганча йўл олди. Буффон эса, мавсумдаги 18 ўйинда дарвозани қўриқлади ва 20 бор гол ўтказиб юборди. Шунингдек, 6 ўйинни "қуруқ" ўтказишга муваффақ бўлди.

Буффон

Хавьер Чичарито Эрнандес, 33 ёш ("Лос-Анжелес Гелекси")

"Реал" Мадрид, "Манчестер Юнайтед" сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилган мексикалик форвард ҳам океан ортидан қўним топганлар сирасига киради. Аввалига МЛСда уни ишлари юришмади. Биринчи мавсумда атиги 1 та гол Чичарито даражасидаги ҳужумчи учун ярашмайдиган натижа. Кейинги мавсумда эса, мексикалик ўз даражасини намойиш этди. 21 ўйин 17 гол! Афсуски, унинг жамоаси ғарбий конференцияда плей-офф йўлланмасини қўлга киритишни уддалай олмади. Сўнгги маълумотларга қараганда, Хавьер Европага қайтиш борасида бош қотирмоқда. Унга, шунингдек, бир нечта араб клубларидан ҳам таклифлар бор.

Франк Рибери, 38 ёш ("Салернитана")

Бир неча ой аввал ишсиз қолиб кетган француз Италиянинг камтарин жамоаси билан шартнома имзолаганини эшитгач, кўплаб мухлислар ҳайрон қолгани аниқ. А Серияда жон сақлаш учун кураш олиб бораётган жамоа Риберини тезда сардорлик боғичи билан тақдирлади. Франк 12 ўйинда майдонга тушди ва иккита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Томонлар ўртасидаги шартнома 2022 йилга қадар мўлжалланган. Агар қаҳрамонимиз бутсаларини михга илмаса, фаолиятини яна камида 1 мавсум Италияда давом эттириш имкониятига эга.

Салернитана Рибери

Боян Кркич, 31 ёш ("Виссел Кобе")

Ўз даврида Испания футболидаги энг иқтидорли футболчи, деб эътироф этилганига қарамай, Боян ўзидан кутилган даражанинг 10/1 ҳам намойиш эта олмади. У эндигина 31 ёшда, аммо трансфер нархи 800 минг еврога ҳам етиб бормайди."Милан", "Рома", "Аякс", "Сток Сити", "Алавес" сингари жамоалар шарафини ҳимоя қилган футболчи 2021 йилннг август ойида "Виссел Кобе" билан шартнома имзолади. Афуски, бу ерда ҳам омадсизлик уни таъқиб қилмоқда. Жароҳатлар сабабли, Кркич аллақачон захира ўриндиғига михланган. Ортда қолган вақт давомида у атиги бир бор гол киритди холос.

Боян Кркич

Маруан Феллайни, 34 ёш (Шаньдун Тайшань)

Хитой чемпионатида Маруан ўзини жуда яхши ҳис этмоқда. 2019 йилда "Манчестер Юнайтед"ни ташлаб, катта пуллар ортидан чин ўлкасига ташриф буюрган белгиялик ҳақида хато қарор қабул қилди деб бўлмайди. Боиси, у бу вақт оралиғида ўзини тўпурарлик маҳоратини кашф қилди. 78 ўйинда 31 гол! Бундай сермаҳсулликни у "Эвертон" ва "Манчестер Юнайтед"да ҳеч қачон намойиш этмаган. Боз устига, у якунланган мавсумда мамлакат чемпионлигини ҳам қўлга киритди, 9 январ санасида эса кубок финалида тўп суради. Айни дамда у Хитой биринчилигида ҳаракат қилаётган энг кучли легионер мақомини олган!

Маруан Феллайни

Лукас Подольски, 36 ёш (Гурник)

4 та ЖЧ ва 4 та Европа чемпионатида иштирок этган Лукас 3 йил Японияда, 1 йил Туркияда тўп сургач, ўз ота юрти - Польшага қайтишга қарор қилди. 6 ой аввал Подольски Польшанинг маҳаллий "Гурник" клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Битимда томонлар ҳамкорликдан қониқса, уни яна 1 йилга чўзиш мумкинлиги ҳақида банд бор. Сермаҳсуллик борасида мақтанса арзигулик натижа йўқ. 14 баҳс, 3 гол ва 1 ассист. "Гурник" чемпионатда 7-поғонада бормоқда. Польша лигасида 18 клуб бор эканлигини инобатга олсак, ўртамиёна "Гурник" учун ёмон натижа эмас.

p34lg3p4lg

Рикардо Куарежма, 38 ёш (Витория Гимараэш")

2016 йилда қаҳрамонимиз Европа чемпионатининг олтин медалларига эга чиққани ёдингиздами? Ҳозирда у Португалиянинг ўртамиёна клубларидан бирида камтарона фаолият олиб бормоқда.

kwefokweofkwofk

Сизнингча, яна қайси футболчилар бу рўйхатдан ўрин эгаллаши керак эди? фикрингизни изоҳларда қолдиринг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!