"Фенербаҳче"га "тешик кулча"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Астон Вилла» ўз майдонида «Фенербахче»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашув 6:0 ҳисобида якунланди. Англия клуби учта голни тайм орасигачаёқ урди, иккинчи бўлимда эса устунликни янада оширди.

Ҳисоб учрашувнинг 12-дақиқасида очилди. Йохан Манзамби турк жамоаси дарвозасини ишғол этиб, «Астон Вилла»ни олдинга олиб чиқди. 31-дақиқада Николас Жексон мезбонлар устунлигини икки баробарга оширди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб, у яна бир бор аниқ зарба йўллаб, дубль қайд этди.

Танаффусдан сўнг ҳам англиялик футболчилар ҳужумни тўхтатмади. 68-дақиқада Росс Баркли жамоасининг тўртинчи голини урди. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, у яна бир бор ўзини кўрсатиб, шахсан ўзи учун ҳам дубль расмийлаштирди.

Учрашув нуқтаси 90-дақиқада қўйилди. Тэмми Абрахам «Фенербахче» дарвозасига олтинчи тўпни йўллаб, ҳисобни йирик кўринишда мустаҳкамлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!