Фермин: "Мақсадимиз ўтган мавсумда бўлгани каби: ғайрат ва камтарлик билан олдинга интилиш"

Фермин Лопес Ла Лига доирасидаги "Валенсия"га қарши 6:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйиннинг бошланиши қийин бўлди. Якуний ҳисоб биз эришган даражани тўлиқ акс эттиради.

Мақсадимиз ўтган мавсумда бўлгани каби: ғайрат ва камтарлик билан олдинга интилиш. Биз тўғри йўлдан бормоқдамиз ва шу руҳда давом этишимиз лозим, - деди ушбу ўйинда дубль қайд этган "Барселона" ярим ҳимоячиси.

Маълумот учун, 4-турдан кейин "Барселона" жадвалда иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва "Реал Мадрид"дан 2 очко орқада қолмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!