Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Фернандешга бошқа бир топ клубдан таклиф тушди

31 ёшли футболчига Саудия клубларидан ҳам қизиқиш бор

Мюнхеннинг "Бавария" клуби "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешга қизиқиш билдирмоқда.

"Football24" нашрининг берган маълумотларига кўра, МЮ Бруну бўйича таклифлар учун очиқликини маълум қилди. Португалиялик футболчи учун "Юнайтед" 70 миллион фунт стерлинг нарх белгилаб қўйган. Агар "Бавария" клуби учун бу нарх мақул келса, Фернандешга қишки трансфер ойнасида биринчи таклифини жўнатиши мумкин. 

Шунингдек, 31 ёшли футболчига Саудия клубларидан ҳам қизиқиш бор. Ҳозирда ярим ҳимоячининг "Трансфермаркт" порталидаги нархи 45 миллион еврони ташкил этади. 

Маълумот учун, Бруну жорий мавсум "қизил иблислар" сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол киритган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ