Ферран Торрес АПЛ клубларини рад этиб, ПСЖни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ҳужумчиси Ферран Торрес яқин кунларда «Пари Сен-Жермен» сафига ўтиши мумкин.

Инсайдер Николо Скира тарқатган маълумотларга кўра, футболчи «ПСЖ» билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Энди Франция чемпиони яқин вақт ичида Торрес трансфери бўйича «Барселона»га расмий таклиф йўллашни режалаштирмоқда.

Манбаларга кўра, Ферран Торресга Англия клубларидан ҳам икки таклиф бўлган, аммо у ўз танловини айнан «ПСЖ» фойдасига қилган.

2025/26 йилги мавсумда Торрес барча мусобақалар доирасида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди ва 3 та голли пас берди. Transfermarkt портали мутахассислари унинг трансфер қийматини 50 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!