Ферран Торрес Манчестер клубига ўтиши мумкин

"Барселона" ҳужумчиси Ферран Торрес фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар тарқатди.

Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" Жошуа Зиркзее жамоани тарк этган тақдирда, испаниялик форвардни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, эҳтимолий трансфер Маркус Рэшфорд билан боғлиқ ҳеч қандай келишувга алоқадор эмаслиги ҳам алоҳида таъкидланган.

Қайд этилишича, Торреснинг вазиятини Лондоннинг "Арсенал", Миланнинг "Интер" ва Мадриднинг "Атлетико" клублари ҳам диққат билан кузатиб бормоқда. "Барселона"да эса футболчини сотиб юбориш варианти истисно қилинмаяпти.

26 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда барча мусобақаларда 40 та учрашувда иштирок этиб, 16 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.

Transfermarkt экспертлари футболчининг бозор қийматини 50 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!