Ферран Торресни сотиш "Барселона" учун устувор вазифалардан бири

"Барселона" биринчи ўринда хайрлашмоқчи бўлган футболчи аниқланди. "Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, раҳбарият Ферран Торресдан қутулмоқчи. "Кўк-анорранглилар" испаниялик футболчини 40 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Ансу Фати каби Торрес ҳам "Барселона"ни тарк этишни истамаяпти, бу эса раҳбарият учун жиддий муаммо. Каталонияликлар янги трансферларни амалга ошириш учун сотувга муҳтож.

Маълумот учун, Ферран "Барса"сафида бир ярим йил давомида 71 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!