Февзи Давлетов: "Мухлислар олдида кўрсатган футболимиз учун узр сўрайман"
Суперлига 13-туридан ўрин олган Олимпик – Сурхон (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин қизил карточкагача бошқача, ундан кейин умуман бошқача кўриниш олди. Негадир, бир киши кам бўлиб қолгунга қадар жамоа бироз иштиёқсиз кўринди, аммо қизил карточкадан сўнг фаолликни оширдик. Мўъжиза содир бўлмади. Ўтган ўйинда бир аммалаган эдик, аммо бу сафар ўхшамади. Интизомсизлигимиз панд берди. Ўзимиз айбдормиз. Барчасини тўғрилашимиз керак. Мухлислар олдида кўрсатган футболимиз учун узр сўрайман. Агар иккинчи четлатиш бўлмаганида, гол ҳам урган ва ўйинни қутқариб қолган бўлар эдик.
Ўйлашимча, Ҳайдаров иккинчи ўйинда ҳам қўшилиб кетишда муаммоларга дуч келди. Ваҳоланки, вазиятлар яратди. Ишлаши керак бўлган нарсалар кўп. Умид қиламанки, келажакда янада ўсади. Унда ўзини намойиш этиш учун барча имкониятлар мавжуд".
Фикрлар