Февзи Давлетов: "Нимели тикланиш жараёнида"
Ўзбекистон Суперлигаси 7-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Динамо" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Февзи Давлетов ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биринчи бўлим назоратимиз остида ўтди. Кўплаб вазиятлар яратдик, шунчаки улардан фойдаланиш керак эди. Киритилган голдан сўнг ҳимояга эътибор қаратдик. Мен футболчиларга бундай қилиш тўғри эмаслигини доим таъкидлаб келаман. Танаффусдан кейин ҳам биринчи таймдаги темпни сақлаб қолиш керак эди.
Нимели тикланиш жараёнида. "Бунёдкор"га қарши баҳсда жисмоний жиҳатдан бироз оқсади. Унга бироз вақт керак. Каримовни эса вақтлироқ майдонга ташласак бўларди", - деди Давлетов.
Фикрлар