ФИФА футболчиларнинг кўнгилни айнитадиган ҳаракатига таъқиқ қўйиши мумкин
Футбол ўйинлари пайтида майдонда тупуриш таъқиқланиши мумкин. Бу ҳақда ФИФАнинг тиббиёт қўмитаси раҳбари Мишель Д`Хоге хабар берди.
Таъкидланишича, футболчи майдонда тупурса, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатиши мумкин. Ушбу қарор коронавируснинг сўлак орқали юқишини олдини олиш мақсадида қўлланилиши мумкин.
- Биз яна футбол ўйнашни бошлаганимизда тупуришдан сақланишимиз керак. Чунки бу вирус юқишининг энг тез усули. Тупурган футболчи сариқ карточка олиши мумкин, - деди Мишель Д`Хоге.
Фикрлар