ФИФА Жаҳон чемпионати ҳуқуқларини сотишдан воз кечди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 Халқаро футбол ассоциацияси федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино таклиф этган жаҳон чемпионати ҳуқуқларининг бир қисмини хусусий инвесторларга сотиш режасидан воз кечди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, бундай қарор лойиҳа ФИФА доирасида кескин танқидга учрагани ва ташкилот ичида жиддий ихтилоф келиб чиққанидан сўнг қабул қилинган. Хабарга кўра, ФИФА раҳбарияти айниқса Европадаги кайфиятни етарлича инобатга олмаган – айнан Европа терма жамоалари ва клублари футбол индустриясидаги даромаднинг асосий қисмини таъминлайди.

"Улар бу ғоядан хурсанд эмас. Ҳеч қандай ҳолатда бу тартибсизликда иштирок этишни давом эттиришни истамайди", – дея келтиради нашр манбалардан бирининг сўзларини.

Инфантино таклифига аввалроқ Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА), Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ), Осиё футбол конфедерацияси (AFC) ва Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) қарши чиққан эди. УЕФА вакиллари ҳатто ФИФА ҳомийлигидаги мусобақаларни бойкот қилиш эҳтимоли ҳақида очиқ баёнот берган.

ФИФА режасига кўра, ташкилотнинг асосий эркаклар ва аёллар мусобақаларини бошқарадиган алоҳида компания тузиш кўзда тутилган эди. Инфантинонинг фикрича, FIFA Forward Enterprise номли бундай тузилма ФИФАга аъзо ассоциациялар даромадини ошириб, бутун дунёда футбол ривожига туртки бериши керак эди. ФИФА бу схема орқали 4,2 миллиард долларгача инвестиция жалб этиш мумкинлигини маълум қилган.

Бироқ ташаббус кўплаб футбол амалдорлари, миллий федерациялар ва бошқа тузилмалар томонидан қаттиқ танқид ва рад этилишга учради. Натижада ФИФА мазкур лойиҳани амалга оширишдан воз кечишга мажбур бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!