ФИФА мухлислар танқидидан сўнг "ЖЧ-2026" чипталарини кескин арзонлаштирди

  • 17 декабрь, 15:54
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) мухлислар норозилиги ортидан 2026 йилги Жаҳон чемпионати айрим чипталар нархини 60 долларга туширди. Бу ҳақда ESPN нашри маълум қилди.

Tecno

Унга кўра, Европа мухлислар ташкилоти (FSE) ФИФАдан юқори нархлар туфайли миллий ассоциацияларга ажратилган чипталарни сотишни тўхтатишни талаб қилганди.

Янги чипталар фақат мундиалда иштирок этадиган жамоаларнинг мухлислари учун ажратилади ва ҳар бир мамлакатга тақдим этилган чипталарнинг тахминан 10 фоизи арзон нархларда сотилади. Шу тариқа, финал учрашуви чипталарининг бир қисми 4185 доллар ўрнига 60 доллардан харид қилиниши мумкин.

Маълумот учун, турнир 2026 йилнинг 11 июнидан 19 июлигача АҚШ, Мексика ва Канада давлатларида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!