ФИФА "Пахтакор" ва Стинворден ўртасидаги низо бўйича қарор чиқарди
Хабарингиз бор, 2023 йилги мавсумда нидерландиялик марказий ҳимоячи Мэтью Стинворден "Пахтакор" сафида ҳаракат қилди. 31 ёшли футболчи мавсум якунида жамоани тарк этди.
Биздаги хабарларга кўра, "шерлар"нинг Стинворден олдида қарзи бор ва футболчи клубни судга берган. Яъни, "Пахтакор" Стинворденнинг контрактида бергиланган бонус пулларини тўлаб бермаган. ФИФАнинг футболчи ва клублар ўртасидаги низоларни қилиш бўлими мазкур ҳолат бўйича Тошкент клубига вақт берган. Агар белгиланган вақтда пуллар тўлаб берилмаса, иш жиддийлашиши мумкин.
Маълумот учун, нидерландиялик футболчи айни дамда Малайзиянинг "Тренгану" жамоасида ўйнамоқда.
Фикрлар