ФИФА қўшниларимизни жазолаши мумкин
Мальта ва Туркманистон ўртасидаги ўртоқлик учрашуви ҳали аниқ бўлмаган сабабларга кўра бекор қилинган эди. Бироқ, мальталиклар хабар беришича, туркман терма жамоаси ҳукумат томонидан Европага бориши бекор қилинган.
ФИФА қоидаларига кўра, Халқаро футбол федерацияси мамлакатлар ҳукумати футболга алоқадор ишларга аралашишни ман этади. Шу сабабли, Туркманистон ФИФА томонидан жазоланиши мумкин. Бироқ, юқорида маълум қилганимиздек бу вазият ҳали тўлиқлигича ойдинлашмаган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу икки терма жамоа ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўтказиш УЕФА ва ОФК конфедерациялари томонидан маъқулланган.
Фикрлар