FIFA Series. Ўзбекистон Габон устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди
Ali Ahmadxo’jayev
Учрашуви термамиз фойдасига 3:1 ҳисобда ўз ниҳоясига етди
Юртимизда ўтказилаётган FIFA Series ўртоқлик турниридан ўрин олган Ўзбекистон — Габон учрашуви термамиз фойдасига 3:1 ҳисобда ўз ниҳоясига етди. Дастлаб габонликлар ҳужумчиси Аверлан Тедди ҳисобни очди. Орадан кўп вақт ўтмай 14-дақиқада Элдор Шомуродов ҳисобни тенглаштирди. 59-дақиқада Жаҳонгир Ўрозов ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди. Учинчи голга эса, Алишер Одилов муаллифлик қилди.
Ўзбекистон навбатдаги ўйини 30 март куни Венесуэла терма жамоасига қарши бўлади.


Изоҳлар (0)