Фикр ўзгарди: Муҳаммад Салоҳ қаерда ўйнашни ҳал қилди

  • 17 Feb 11:16
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

“Ливерпуль”нинг кейинги йиллардаги энг зўр тўпурари Муҳаммад Салоҳ фаолиятини қаерда давом эттиришни ҳал қилиши лозим.

Tecno

32 ёшли мисрлик ҳужумчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида тугайди.

El Nacional нашрининг таъкидлашича, Салоҳ ҳозирги жамоаси билан ҳамкорликни узайтириш борасида янги музокара бошлаган.

Манба кўра, бу “Ливерпуль”нинг нафақат Англия, балки Европа миқёсида ҳам совринлар учун курашиш қудратига эга бўлгани билан боғлиқ. Қолаверса, Арне Слот Муҳаммадга ишонч билдираётгани ҳам футболчининг кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартиргани айтилмоқда.

Бу томондан Саудия Арабистони клублари ҳамон африкалик тўпурарни ўз чемпионатларига чорлашдан тўхтагани йўқ. Шайхлар Муҳаммад Салоҳга уч йиллик шартнома ва ҳар бир мавсум учун 200 миллион евродан маош таклиф қиляпти.

Comments

You must be logged in to commet!
Faxriddin
17/02/2025 18:23
Салаҳ кетмасин, олтин тўпни олади