Филипосян "Қўқон-1912"да
Ўз олдига Суперлига йўлланмасини қўлга киритшни мақсад қилган «Қўқон-1912» жамоаси Про лиганинг иккинчи даврасига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Жамоанинг иккинчи даврада яхши натижаларни қайд этиш учун жиддий селекция ишларини олиб бормоқда.
Бугундан таркибга Ўзбекистоннинг тажрибали ҳимоячиларидан бири, бир қатор кучли жамоаларда ҳаракат қилган ва Ўзбекистон терма жамоаси собиқ аъзоси Артём Филипосян келиб қўшилди.
Хабарингиз бўлса керак, Филипосян биринчи даврани "Сурхон" таркибида ўтказди. Яқинда эса ушбу жамоа билан хайрлашганди.
Фикрлар