Асосий мазмунга ўтиш
Теннис

Фиона Ферро "Ролан Гаррос"га тайёрланмоқда

Zohir2018
Изоҳлар: 0

У илк даврадан ўтди

Франциянинг Страсбург шаҳрида хотин-қизлар ўртасида "Internationaux de Strasbourg" мусобақасининг биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

Тупроқ қопламали кортларда ўтаётган мазкур турнирда мезбонлар вакили Фиона Ферро таиландлик Люксика Кумхумни 6:3, 6:1 ҳисобида таслим қилди.

Шунингдек иккинчи давра йўлланмаси учун ўтган ўйинда швейцариялик Ребекка Петерсон польшалик Магда Линеттни 6:7, 6:1, 6:3 ҳисобида енгган бўлса, хитойлик Ван Цян эса америкалик Женнифер Брэдини 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ