Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

"Фиорентина" Давид де Хеадан юз ўгирди

Маошига лойиқ ўйнамаяпти

Италиянинг «Фиорентина» жамоаси раҳбарияти испаниялик дарвозабон Давид де Хеа билан шартномани узайтириш ниятида эмас.

Corriere dello Sport нашрининг ёзишича, Флоренция клуби собиқ «Манчестер Юнайтед» посбонининг жорий мавсумдаги кўплаб хато ҳаракатларидан, айниқса голларга олиб келган хатоларидан норози.

Маълумотларга кўра, Давид де Хеа «Фиорентина» таркибида энг кўп маош оладиган футболчилардан бири ҳисобланади — у солиқлардан кейин йилига 3,5 миллион евро иш ҳақи олади. «Фиорентина»нинг спорт директори Фабио Паратичи эса 2025 йил 30 июнигача мўлжалланган амалдаги шартномани давом эттириш мақсадга мувофиқми-йўқми, деган саволда иккиланиб қолган.

Клуб раҳбарияти аллақачон янги дарвозабон излашга киришган. Флоренция жамоаси ҳозирда «Авеллино» клубида ижара асосида ўйнаётган Томмазо Мартинеллини қайтариб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, Аргентина клуби «Ривер Плейт» посбони Сантьяго Бельтранни сотиб олиш варианти ҳам муҳокама қилинмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ