"Фламенго" Винисиусни қайтариш режасини ишлаб чиқмоқда
Бразилиянинг "Фламенго" клуби "Реал Мадрид" футболчиси Винисиус Жуниор билан шартнома имзолаш имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Марcа нашрининг хабар беришича, "Фламенго" раҳбарлари "Реал" ёки Саудия Арабистони жамоалари билан таққослаб мос келадиган шарт-шароитни таклиф қилишнинг имконсизлигини яхши тушунишади. Шу боис, асосий эътибор футболчининг клубга нисбатан меҳри ва боғланишига қаратилмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли вингер 2019 йилдан бери "қаймоқранглилар" сафида тўп сурмоқда. Сўнгги пайтларда бразилиялик жамоадаги вазиятидан норози эканини бир неча бор билдирган ва унинг кетиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.
Фикрлар