Флик “Атлетико”га қарши ўйин олдидан майдон ҳолатидан норози бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси доирасидаги “Атлетико”га қарши жавоб учрашуви олдидан майдон сифати бўйича ўз норозилигини билдирди.

Мутахассис “Рияд Эйр Метрополитано” стадионидаги майсазор ҳолати, хусусан, ўт баландлигидан қониқмаганини таъкидлаб, бу ҳақда УЕФА делегатларига мурожаат қилди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи учрашувда “Атлетико” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Улар ўртасидаги иккинчи беллашув 14 апрелдан 15 апрелган ўтар кечаси соат 00:00'да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!