Флик "Барса" Альварес ўрнига бошқа тўпурар танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» ёзги трансфер ойнасида режалаштирган асосий ҳужумчисига эга чиқолмади. «Атлетико» клуби қатъий позицияси туфайли Хулиан Альваресни қўйиб юборишдан бош тортди ва шу билан каталонияликларнинг бу вариант бўйича режалари барбод бўлди.

Энди эса каталонияликлар бутун эътиборини бошқа юлдуз ҳужумчи – Лаутаро Мартинесга қаратмоқда. 

The Touchline нашри журналист Херард Ромерога таяниб хабар беришича, «Барселона» аллақачон «Интер» форвардининг трансфери устида иш бошлаган.

Манбаларга кўра, Лаутаро Мартинес каталонияликлар учун ҳужум чизиғидаги асосий номга айланган. Жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик айнан уни янги таркиб марказида кўришни истамоқда.

28 ёшли Лаутаро Мартинес ҳозирда «Интер» жамоасининг сардори ҳисобланади. Футболчилар қийматини баҳоловчи нуфузли Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 85 миллион евро атрофида деб белгилаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!