Флик "Барса"да қадрланмаган футболчи номини айтди
Ҳозир у жамоада асосий фигуралардан бири
«Барселона» шанба куни Ла Лига доирасида «Хетафе» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди – 3:0. Учрашувдан сўнгги матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик айниқса ҳимоячи Жерар Мартиннинг ўйинини алоҳида таъкидлади. У футболчи учрашувни асосий таркибда бошлаб, охиригача майдонда қолди.
«Менимча, Жерар ўзининг ҳақиқий баҳосини ҳали олаётгани йўқ, у бундан кўпроқ эътирофга лойиқ», – дея Фликнинг сўзларини келтиради BarcaTimes.
24 ёшли испаниялик футболчи учун бу ўйин «Барселона»нинг асосий жамоаси сафидаги 100-учрашув бўлди.
Каталония клуби таркибида турли мусобақаларда шу вақтгача майдонга тушган Мартин аввал чап қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қилган, кейинчалик эса марказий ҳимоячи позициясига ўтган. У шу пайтгача бир бор гол урган ва етти марта голли узатма амалга оширган.

Изоҳлар (0)