Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Флик "Барса"даги янги футболчиларга баҳо берди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Уларнинг ўйини қандай чиқяпти?

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоага яқинда қўшилган футболчиларнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Сешанба куни каталонияликлар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида «Галатасарай» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонишди – 4:1. Меҳмонлар таркибида Алексей Батраков бир гол урди, аммо «Барселона» Жоау Канселу, Фермин Лопес, Энтони Гордон ва Карим Адейеми томонидан киритилган тўртта гол билан жавоб қайтарди.

«Мавсум бошидаёқ янги футболчилар биз учун жуда муҳим бўлиши мумкинлигини айтганман. Бугун гол урган Адейеми учун жуда хурсандман. Жезус ҳам жуда юқори даражада ўйнаяпти, лекин яқин ойларда у янада кучайишига ишонаман», – дея Фликнинг сўзларини келтиради Barca Universal.

«Барселона» жорий мавсум бошидан буён ўтказган ўнта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ