Флик "Барса"га келган Родрининг кучли томонларини баҳолади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Барселона» бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик испаниялик ярим ҳимоячи Родри Эрнандеснинг каталония клубига ўтиши юзасидан фикр билдирди. 

Немис мутахассисининг таъкидлашича, «блауграна» таркибини жаҳон даражасидаги футболчи билан мустаҳкамлади. Флик Родрини ҳимоявий ярим ҳимоячи позициясидаги энг яхши футболчи, деб атади.

- Бундай даражадаги футболчи энди бизнинг жамоамиз шарафини ҳимоя қилиши — бу ҳақиқатан ҳам ажойиб ҳолат, — деб таъкидлади Флик клуб матбуот хизматига берган изоҳида.

Эслатиб ўтамиз, Родри расман «Манчестер Сити» таркибидан «Барселона»га ўтди. Битим шартномада кўзда тутилган бонусларни ҳисобга олган ҳолда тахминан 80 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!