Флик "Барса"нинг бир ўйинчисига чиқиш эшигини ёпди
«Барселона»нинг яқинда «Хетафе»га қарши ўтказган Ла Лига учрашувида (3:0) асосий таркибда Фермин Лопес майдонга тушиши кутилган эди. Бироқ ушбу позицияда Дани Ольмо ўйнади ва у кўрсатган ўйин бош мураббий Ханс-Дитер Фликни тўлиқ қониқтирди.
Омавий ахборот воситалари вақт-вақти билан Ольмони бошқа жамоалар, хусусан «Бавария» билан боғлаб келмоқда. Аммо Флик бу футболчини қўлдан чиқариш ниятида эмас. El Nacional ўзи манбасига таяниб хабар беришича, катта миқдордаги таклиф ҳам мураббий фикрини ўзгартирмайди.
«Ханс-Дитер Флик «Барселона» футболчиларидан бирига клубни тарк этиш йўлини ёпди. Фликнинг ишончича, Ольмо унинг режаларида ҳал қилувчи ўрин тутади ва клуб уни йўқотишга ҳеч қандай шароитда йўл қўя олмайди, қанча пул таклиф этилмасин», — дея ёзади испан нашри.
Таниқли Transfermarkt портали маълумотига кўра, 28 ёшли Дани Ольмонинг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар