Флик “Барса”да фақат бир ҳимоячига ишоняпти

  • 03 Feb 10:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона”нинг германиялик бош мураббийи жамоа таркибидаги ҳимоячилар орасида фақатгина Пау Кубарсига мутлақ ишонч билдираётгани маълум бўлди.

Tecno

Diario Sport нашрининг маълум қилишича, Пау Кубарси Флик жамоасида алмаштириб бўлмас ўйинчи даражасига кўтарилган. Ёш марказий ҳимоячи ҳар қандай даражадаги учрашувда бошланғич таркибда майдонга тушиши кафолатланди.

Таркиб шакллантиришда Ханс-Дитер Фликни ўйлантираётган бошқа масала бор. Тажрибали мутахассис ҳимоя марказига Пау Кубарсининг ёнига қайси ўйинчини қўйиш бўйича бир қарорга келиши керак.

Бу позицияга узоқ муддатли даволанишдан қайтган Рональд Араухо ва яқинда 34 ёшни қаршилайдиган Иньиго Мартинес даъвогарлик қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!