Флик “Барса”га бир нуқтага учта зўр футболчи топиб берди

  • 21 февраля, 19:27
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

“Барселона” раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида ўнг қанот ҳимоячига янги ижрочи олиб келишни режалаштирган.

Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам айнан шу позицияни кучайтириш лозимлигини таъкидлаяпти. Ана шу мақсадда тажрибали мутахассис уч нафар футболчидан иборат рўйхат тузди.

Ян Коуту:

Бразилиялик иқтидор эгаси Каталония клубига келишга биринчи номзод. Бу футболчи “Манчестер Сити”га тегишли. Ҳозир “Боруссия Дортмунд”да ижарада ўйнаяпти.

Вандерсон:

“Монако” да ўйнаётган яна бир бразилиялик ҳимоячи Вандерсон ҳам каталонияликлар нишонига тушди. Бу ўйинчини “Барселона” спорт директори Деку ёқтириб қолган. Каталониялик мутасаддиларни Вандерсоннинг ҳимоячи бўлишига қарамай, ўнг қанот бўйлаб уюштирадиган ҳужумлари кўпроқ қизиқтирмоқда.

Оскар Мингеса:

Мингеса “Барса” тарбияланувчиси ҳисобланади. Айни пайтда “Сельта”да зўр ўйнаяпти. “Барселона” унинг трансфер ҳуқуқининг тенг ярмига эгалик қилади. Мингесани қайтариш каталонияликларга ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию