Флик "Барселона"га EЧЛ тўпурарини олиб келмоқчи

  • 25 сентябрь, 20:06
  • Ali Ahmadxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик 37 ёшли ҳужумчи Роберт Левандовскийнинг ўрнини босувчи сифатида "Боруссия" ҳужумчиси Серу Гирасси билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Tecno

Манбага кўра, ушбу трансфер каталонияликларга тахминан 100 млн еврога тушиши мумкин. Айни вақтда 29 ёшли футболчининг маоши 9 млн еврони ташкил этади.

Шу билан бирга, "Барселона" президенти Жоан Лапорта Гирассини сотиб олиш ғоясидан "хурсанд эмас", чунки у "блауграна"га машҳурроқ футболчини сотиб олишини афзал кўради.

Жорий мавсумда Гирасси барча мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 1 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 45 млн еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Чемпионлар лигасида ҳужумчи 13 та гол билан турнир тўпурарига айланган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!