Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Флик дарвозабоннинг ҳаракатларидан ҳайратда

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

"Гарсия бизнинг сафимизда ўйнаётганидан жуда хурсандман"

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик дарвозабон Жоан Гарсиянинг ўйинидан ҳайратга тушганини билдирди.

Испаниялик футболчи "кўк-анорранглилар"га Англияда "Ньюкасл"га қарши ғалабада (2:1) 5 та зарбани қайтариб ёрдам берди.

- Жоан Гарсия ҳақиқатан ҳам ажойиб дарвозабон. Унинг реакцияси ғайритабиий, жамоани ҳал қилувчи вазиятларда қутқаради. У бизнинг сафимизда ўйнаётганидан жуда хурсандман.

Гарсия "Барселона"нинг ўйинига жуда мос келади. У оёқлари билан аъло даражада ўйнайди, шу туфайли ҳужумларни бошлашда қўшимча вазифасини бажара олади, - деди Флик ўйиндан кейин.

"Барселона" Жоан Гарсияни ёзда "Эспаньол"дан 25 миллион еврога сотиб олган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ