Флик энди бу юлдузга ишонмайди!

“Барселона”нинг энг катта маош олаётган ўйинчиларидан бири Френки де Йонгнинг Каталониядаги келажаги мавҳум бўлиб турибди.

Клуб раҳбарияти бир неча ой муқаддам 27 ёшли ярим ҳимоячига янги шартнома берган эди. Орадан кўп вақт ўтганига қарамай, Френки таклифга жавоб қайтармади.

Мутасаддилар бу шартномани қайтиб олишга мажбур бўлди.

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича, Френки де Йонг жамоадаги ўрнини йўқотиб бўлган. Бош мураббий Ханс-Дитер Флик ҳам футболчи ҳақидаги фикрини ўзгартириб, энди унинг яна жамоа етакчиси бўлишига ишонмай қўйди. Германиялик мутахассис охирги икки учрашувда нидерландиялик плеймейкер хизматидан фойдаланганмагани унинг ўйинчи бўйича позиуциясини яққол кўрсатиб турибди.

Френки де Йонгнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади. Клуб раҳбарияти катта маош олишига қарамай, жамоага деярли ёрдами тегмаётган футболчини имкон қадар тезроқ сотиб юборишга ҳаракат қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!