Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Флик энг кучли лига номини айтди

Рақибнинг кучини тўғри баҳолаш керак

“Барселона”ни ўтган мавсум Испания чемпионати ғолибига айлантирган германиялик мутахассис  Ханс-Дитер Флик Англия Премьер-лигасини дунёдаги энг кучли лига, деб ҳисоблашини тан олди.

Чоршанба куни “Барселона” Европа Чемпионлар лигасининг умумий босқичи охирги турида Даниянинг “Копенгаген” жамоасини йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этиб, мусобақа жадвалида бешинчи ўринни эгаллади.

Флик шогирдари шу тариқа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига тўғридан чиқди.

Каталонияликлар мусобақа жадвалида Англиянинг уч вакили – “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Тоттенхэм”, шунингдек, Германия чемпиони “Бавария”дан ортда қолди холос.

- Англия Премьер-лигаси дунёдаги энг кучли лига, чунки инглиз клублари футболга энг катта сармояни киритади. Улар кўплаб футболчиларни сотиб олиш имконига эга ва ҳар йили трансфер бозорида фаоллик кўрсатади, - деди Флик The Touchline нашри журналистларига.

Германиялик мутахассис Каталония клубида 2024 йилнинг ёзидан бери бош  мураббийлик қилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ