Флик Гавининг аҳволи ҳақида маълумот берди
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатининг сўнгги турида «Эльче»га қарши ўйин (5:0) пайтида жароҳат олган ярим ҳимоячи Гавининг ҳолати бўйича саволларга жавоб берди.
«Гавининг аҳволи яхши. Ўйиндан кейинги дастлабки соатларга нисбатан ҳозир анча ўзини яхши ҳис қиляпти. Лекин барибир камида яна бир ҳафта кутишимиз керак», — дея Фликнинг сўзларини «сине-гранатовые» матбуот хизмати келтиради.
«Эльче»га қарши учрашувда Гави майдонда 45 дақиқа ўйнади ва гол ёки голли пас билан ажралиб турмади.
27 август, пайшанба куни «Барселона» Испания чемпионати биринчи туридан қолдирилган учрашувда ўз майдонида «Атлетик»ни қабул қилади.

Фикрлар