Флик ҳакамларнинг қарори борасида қандай фикрда?

Ханс-Дитер Фликнинг фикрича, Ла Лига ҳакамлари "Барселона" натижаларига таъсир қилмайди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар бермоқда.

- Мени ҳакамларнинг қарори ташвишлантирмайди. Менимча, ҳаммаси бизга боғлиқ. Яхшироқ ўйнагандагина ғалаба қозонамиз.

Пенальти борасидаги баҳсли вазиятлар мени унчалик ташвишга солмаяпти, - деди "Барселона" бош мураббийи "Мальорка" билан ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Маълумот учун, "Барселона" кетма-кет учта ўйинда Ла Лигада ғалаба қозона олмади. Жамоа "Лас-Палмас" ва "Реал Сосьедад"га ютқазди ва "Сельта" билан дуранг ўйнади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!