Флик Родри трансферига қандай муносабат билдирди?
Немис мураббийи нималар деди?
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Олтин тўп» соҳиби Родрининг жамоага келиб қўшилгани ҳақида фикр билдирди.
- Албатта, уни олиш имконияти биз учун жуда катта имконият эди. Шунинг учун ҳаммамиз бу трансферга юз фоиз ишонч билан ёндашдик, чунки у ажойиб футболчи. У қайси жамоада ўйнамасин, ўша таркибга алоҳида сифат қўшади. Мен учун уни қўлга киритиш катта ютуқ бўлди, янада аниқроғи, унинг бу ерда экани жуда ёқимли ҳолат, — деди Флик.
Мураббийнинг таъкидлашича, Родри ҳозирги кунда дунёдаги энг кучли таянч ярим ҳимоячилардан бири ҳисобланади.
- Менимча, у, эҳтимол, энг яхши таянч ярим ҳимоячи. У ўйинни назорат қила олади, шу билан бирга ҳимояда ҳам жуда катта ёрдам беради. Ҳаводаги курашларда ҳам ўта ишончли ўйнайди, бу эса биз учун жуда муҳим. Энг асосийси, у майдондаги ҳар бир футболчининг ўйин даражасини оширади, — дея Фликнинг сўзларини Barca Family News телеграм-канали келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 18 август куни Родрининг «Манчестер Сити»дан ўтиши ҳақида расман эълон қилди. 30 ёшли футболчи билан тузилган шартнома 2030 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.

Изоҳлар (0)