Фликнинг жаҳлини чиқаришди

Ханс-Дитер Флик "Барселона"нинг "Сельта"га қарши учрашувда (2:2) намойиш этган ўйинидан норози. 

"Кўк-анорранглилар" 82-дақиқагача 2:0 ҳисобида олдинда эди. Шундан сўнг ярим ҳимоячи Марк Касадо қизил карточка олди ҳамда виголиклар икикита гол уришга муваффақ бўлди. 

"Биз фақат охирги 10 дақиқа эмас, балки бутун ўйин давомида ёмон ўйин ўтказдик. 

Ҳозиргина сариқ карточка олган футболчини одатда алмаштириш тўғри эмас. Умуман олганда, кўп хатоларга йўл қўйдик ва тўп билан ҳаракатланишда ўзимизга ишонч етишмади. 

Гавининг менталитети жамоага фойда келтиради. Мақсадимиз унинг бутун ўйинни майдонда ўтказа олишини таъминлаш, аммо бу йўналишда босқичма-босқич боришимиз лозим",
- деди "Барселона" бош мураббийи. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!