Асосий мазмунга ўтиш
Бокс

Флойд Мэйвезер навбатдаги жангини ўтказади

Изоҳлар: 0

Мэйвезер яна Японияда жанг қилади.

eFight нашрининг хабарига кўра, Флойд Мэйвезер Японияда кўрсатмали жангда қатнашади ва унга Такаши Учияма рақиблик қилади.

Учияма номзодини Rizin промоушени раҳбари Нобуюки Сакакибара танлади. Жанг айнан ушбу ташкилот доирасида бўлиб ўтади.

40 ёшли Учияма (24-2-1, 20 КО) биринчи енгил вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони ҳисобланади. У ўзининг сўнгги профессионал жангларини 2016 йилда ўтказган ва икки марта панамалик Хесрил Корралесга имкониятни бой берган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ