Формула-1. Жорж Расселл Сингапур Гран-присида ғалаба қозонди
5 октябрь куни Сингапурнинг "Марина Бей" шаҳар автодромида Формула-1ънинг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Унда саралашда биринчи ўринни эгаллаган, "Мерседес" пойгачиси Жорж Расселл ғалаба қозонди. Маррага иккинчи Макс Верстаппен ("Ред Булл") ва учинчи бўлиб Ландо Норрис ("Макларен") етиб келишди.
Финиш чизиғини еттинчи бўлиб босиб ўтган "Феррари" пойгачиси Льюис Хэмилтон сўнги айланади тормозларидаги муаммо сабаб трасса лимитларини бузганлиги учун 5-сониялик жарима олиб, 8-ўринга тушиб кетди.
1. Жорж Расселл ("Мерседес") - 62 айлана.
2. Макс Верстаппен ("Ред Булл") +5.430.
3. Ландо Норрис ("Макларен") +6.066.
4. Оскар Пиастри ("Макларен") +8.146.
5. Андреа Кими Антонелли ("Мерседес") +33.681.
6. Шарль Леклер ("Феррари") +45.996.
7. Фернандо Алонсо ("Астон Мартин") +1:20.667.
8. Льюис Хэмилтон ("Феррари") +1:20.251. 5-сония жарима
9. Оливер Берман ("Хаас") +1:33.527.
10. Карлос Сайнс ("Уильямс") +1 айлана.
11. Исак Хажар ("Рейсинг Буллз") +1 айлана.
12. Юки Цунода ("Ред Булл") +1 айлана.
13. Лэнс Стролл ("Астон Мартин") +1 айлана.
14. Алекс Албон ("Уильямс") +1 айлана.
15. Лиам Лоусон ("Рейсинг Буллз") +1 айлана.
16. Франко Колапинто ("Альпин") +1 айлана.
17. Габриэл Бортолето ("Кик-Заубер") +1 айлана.
18. Эстебан Окон ("Хаас") +1 айлана.
19. Пьер Гасли ("Альпин") +1 айлана.
20. Нико Хьюлкенберг ("Кик-Заубер") +1 айлана.



Фикрлар