Формула-1. Кескин курашларга бой кечган Спринт пойгасида Расселл ғалаба қозонди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Мерседес” пойгачиси Жорж Расселл Канададаги спринт пойгасида ғалаба қозонди. Иккинчи ўринни “Макларен” ҳайдовчиси Ландо Норрис эгаллаган бўлса, Кими Антонелли кучли учликни якунлади.

Стартда етакчи учлик ўз позицияларини сақлаб қолди ва биринчи айлана квалификациядаги тартибда якунланди — Расселл, Антонелли ва Норрис. Пиастри эса тўртинчи ўринни Хэмилтонга бой берди. “Мерседес” пилотлари дарҳол рақиблардан узоқлаша бошлади ва иккинчи айлана бошига келиб Норрисдан икки сония олдинга чиқиб олди. Шу билан бирга, Расселл ва Антонелли ўртасидаги фарқ бир сониядан кам бўлиб қолди.

Бешинчи айланишда Исак Хаджар (“Ред Булл”) двигатель билан муаммо юзага келганини маълум қилди ва тезда позицияларни йўқота бошлади. Шу пайтда Расселл ва Антонелли олдинда кескин кураш олиб борди. Италиялик пилот икки марта трассани кесиб ўтди ва натижада Норрисга позицияни бой берди.

Кескин кесишдан кейин Антонеллининг машинаси тезлигини йўқотди ва бир неча айланишдан сўнг Хэмилтоннинг ҳужумлари остида қолди. Хемилтоннинг ўзига эса Пиастри, пойга етакчиси Расселлга эса Норрис яқинлашиб борди.

Бироқ Спринт пойгасининг сўнгги учдан бир қисмида вазият ўзгарди. Етакчи учликда курашлар давом этаётган бир пайтда, Хэмилтон ортда қола бошлади ва Пиастридан ҳимояланишга мажбур бўлди. Финишга икки айлана қолганида британиялик ҳайдовчи деворга тегиб кетди ва кўп ўтмай аввал Пиастрига, кейин эса Леклерга позициясини бой берди.

Антонелли эса Норрисни ортда қолдирди, бироқ бурилишни кесиб ўтгани сабабли позицияни қайтаришга мажбур бўлди. Якунда Расселл спринтда ғалаба қозонди, Норрис иккинчи, Антонелли эса учинчи бўлди.

Image

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!