
Формула-1 Озарбайжон билан шартномани узайтирди
Формула-1 матбуот хизмати Озарбайжон ҳукумати билан келишувга эришилгани ва Бокудаги Гран-при "Қироллик пойгалари" тақвимида 2030 йилгача қолиши ҳақида хабар берди.
"Боку шаҳри ақл бовар қилмайдиган энергия таратади ва 2016 йилда бу ерда биринчи Гран-примиздан бери Формула-1 Озарбайжон аҳолиси томонидан доимо илиқ кутиб олинади. Трасса ноёб бўлиб, ажойиб қирғоқ чизиғи ва тарихий эски шаҳар орқали ўтадиган мураккаб бўлаклар ва узун чизиқларга эга бўлиб, ҳар йили воқеаларга бой ва қизиқарли пойгани таъминлайди. Ушбу шартнома Озарбайжон ҳукумати ва промоутер ўртасидаги чуқур ишонч ва содиқликни акс эттириб, мамлакатнинг ажойиб келажагига йўл очади.
Президент Илҳом Алиев ва вазир Ғойибовга доимий сармоялари ва тадбирни ривожлантиришга содиқлиги, Анара Алекперова ва Озарбайжон автомобиль федерацияси мамлакатда Формула-1ни қўллаб-қувватлаши. шунингдек, йил давомида мухлисларимиз, пойгачиларимиз ва жамоатчиликка ажойиб таассуротлар тақдим этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун уларга чин дилдан миннатдорчилик билдирмоқчиман", - деди Формула-1 бош директори Стефано Доменикали.
Бокудаги ғалабалар бўйича рекордчи мексикалик Серхио Перес бўлиб, у икки марта биринчи бўлиб маррага етиб келган ягона пойгачи ҳисобланади.
Фикрлар