Формула-1. Верстаппен Лас-Вегасда ғалаба қозониб, Норрис билан орадаги фарқни қисқартирди

CHERY AUTO

Формула-1ънинг 2025 йилги мавсумининг 22-босқичи ўз ниҳоясига етди. Лас-Вегас Гран-присида "Ред Булл" пойгачиси Макс Верстаппен пойгани иккинчи поғонадан бошлаб, маррага биринчи бўлиб етиб келди. Пойга стартида биринчи қайрилишда хато қилиб, лидерликни 4 карра жаҳон чемпионига бериб қўйган Ландо Норрис финиш чизиғини иккинчи бўлиб босиб ўтди. Нидерландиялик пойгачининг бу ғалабаси унинг фаолиятидаги 69-ғалабаси бўлди. 

Tecno

Image

Шу тариқа, пойгачилар ўртасида жаҳон чемпионлиги учун курашда Норрис жамоадоши Оскар Пиастридан 30 очкога олдинда бормоқда, Макс Верстаппен эса, Ландо билан орадаги фарқни 42 очкогача қисқартирди. Навбатдаги Қатар Гран-присида "Макларен"нинг британиялик пилоти жамоадошига 12 очко, амалдаги жаҳон чемпионига эса 17 очкони бой бермаса, муддатидан олдин жаҳон чемпионига айланади.

Image

Қатарнинг Лусаил автодромидаги босқич 28 ноябрдан 30 ноябрь оралиғида ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!