ФР: Бақоев "чўл жангчилари"га саркардалик қила оладими?

Кеча Суперлиганинг 5-турига старт берилди. Бир неча кун олдин мураббийини алмаштирган "Бухоро" ўз майдонида Тошкентнинг "Бунёдкор"ига имкониятни бой бериб қўйди.

photo_2023-04-07_21-03-24

"Қалдирғочлар"ни бу йил ҳеч ким ютолмаётганини инобатга олсак, бу сенсация эмас. Аммо клуб қаторасига 4 ўйинда гол уролмаётгани, уларнинг барчасини ютқазгани бошқа масала. Бақоевга вақт берилса, ўйин сифати ва натижалар яхшиланишига ишонамиз. Унгача эса ушбу мутахассис қайд этаётган нохуш серия ҳақида 2 оғиз:

photo_2022-10-18_22-09-01

1) У "Бухоро" мураббийи сифатида ўтказган сўнгги 5 ўйинининг барчасини ютқазган эди. Энг қизиғи, мана шу мағлубиятлар кетма-кетлиги бугунги рақиб — "Бунёдкор"га қарши учрашув билан бошланган эди. Бугунги учрашув у учун "Бухоро" устози сифатида қаторасига 6-муваффақиятсизлик бўлди.

photo_2022-10-05_21-54-25

2) Бақоевнинг охирги ўйинларда қайд этилаётган умумий статистикасига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. 45 ёшли мутахассис "Сўғдиёна" бош мураббийи сифатида ўтказган сўнгги 12 ўйинининг ҳеч бирини юта олмаган, улардан 8тасида мағлуб бўлган эди. Бугун унинг ғалабасиз ўйинлар серияси нақ 13тага етди.

photo_2022-03-12_14-23-51

Буларнинг ҳаммаси ўз йўлига. Бухоролик ишқибозлар тушкунликка тушмаслиги учун сўзимизни бошқачароқ факт билан якунлаймиз: Бақоев "Сўғдиёна"ни ҳам апрель ойида (2019) қабул қилиб олган, ўшанда Жиззах клуби дастлабки 4 турнинг 3-тасини ютқазгани ҳолда Суперлигада 12-ўринни банд қилиб турган эди. Ва ушбу мутахассис йил охирида "Сўғдиёна"ни 4-ўринга олиб чиққан, ҳатто ОЧЛ йўлланмаси учун сўнгги турларгача Абрамов бошчилигидаги "Бунёдкор" билан курашганди.

photo_2022-04-27_11-34-40

Бу гал у 12 эмас, 11-ўринда бораётган "Бухоро"ни қабул қилиб олди. Қолганини бирга кузатамиз...

Фахриддин Рўзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
08/04/2023 18:24
Бухоро ФКга хурмат саклаган холда шуни айтишим мумкинки, Бухоро таркибидаги футболчилар У.Бакоев жорий киладиган жангари футбол учун ожизлик килади.
У.Бакоевнинг жамоаларида асосан химоянинг мустахкамлиги эвазига натижа курсатишган. Сугдиёнада хам шундай холатни кузатгандик.
Лекин бу, У.Бакоевнинг узига яраша услуби хисобланади. Футболчиларини майдонда жангга тушгандек тоблайди, мотивация бера олади.
Абдухаликов Мухаммад
08/04/2023 11:45
Бухорога янги футболчилар керак шундан сунг галаба булади
Khaydarov Fakhriddin
08/04/2023 10:36
Нима дегани чўл жангчилари? Мақола муаллифи ўйлаб ёзганми нима ёзаётганини, ёки қадимий ва ҳамиша навқирон қўҳна Бухорои Шариф клубига ҳурматсизликми бу... Тўғрилаб қўйгин мақолангни Фахриддин Рўзиев...