ФР: Карим vs Левандовски. Ўзаро дуэлларда ким олдинда?

Навбатдаги "Эл Классико" ортда қолди. 2-таймда "Барселона"ни янчиб ташлаган "Реал" азалий рақибига ўзаро ўйинлардаги мувозанатни тиклаш имконини бермади.

gettyimages-1480144347-612x612

Эътиборли жиҳати, учрашувда хет-трикка эришган Карим Бензема "Ал Мумтоз"да урилган голлар сони бўйича "Қироллик" клуби афсонаси Раул Гонсалезни ортда қолдириб, 4-ўринга кўтарилиб олди (17). Ундан олдинда қуйидаги футболчилар бор:

1. Месси - 26;
2. Ди Стефано - 18;
3. Роналду - 18.

gettyimages-1250802969-612x612

Бензема айни пайтда гол+ассистлар бўйича мазкур "жанг" тарихида Леодан кейин 2-ўринда боряпти (17+11).

gettyimages-955410340-612x612

Шунингдек, франциялик форвард сўнгги йилларда ўзи билан кўп солиштирилаётган Роберт Левандовски билан ўзаро тўқнашувлардаги статистикасини ҳам яхшилаб олди. Ушбу футболчилар бугун яшил майдонда 11-бор юзма-юз келишди. Улардан 5тасида польяк, яна шунчасида Каримнинг қўли баланд келган:

1) "Боруссия" 2:1 "Реал" (2012)
2) "Боруссия" 4:1 "Реал" (2013)
3) "Реал" 2:0 "Боруссия" (2013)
4) "Боруссия" 2:0 "Реал" (2014)
5) "Реал" 4:2 "Бавария" (2017)
6) "Бавария" 1:2 "Реал" (2018)
7) "Реал" 2:2 "Бавария" (2018)
8) "Реал" 3:1 "Барселона" (2022)
9) "Реал" 1:3 "Барселона"(2023)
10) "Барселона" 2:1 "Реал" (2023)
11) "Барселона" 0:4 "Реал"...

gettyimages-1359579536-612x612

Ўзаро тўқнашувларда киритилган тўплар сони бўйича Бензема бугун Левандовскидан ўзиб кетди: 8-7. Аммо умумий голларни санасак, Роберт анча олдина экани намоён бўляпти: 614-448.

Фахриддин Рўзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!