ФР: "Пахтакор", Норсафаров ва Черан...

"Пахтакор" 2:1 "Навбаҳор" ўйинидан кейин маълум муддатга ВАРдан четлатилган Фирдавс Норсафаров 4-турда "шерлар"нинг "Металлург"га қарши баҳсига тайинланиши жамоатчиликда жиддий эътирозларни пайдо қилди. Қаршилик ҳакамга амалдаги чемпионнинг душмани сифатида қараш бошланди. Хўш, аслида ҳам шундайми? Бу саволга жавоб топиш мақсадида у бошқарган "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларга қараб чиқамиз.

photo_2021-10-16_21-52-43

Биласизми, Норсафаровнинг карьерасида Тошкент клуби алоҳида ўрин тутади. Чунки унинг фаолиятидаги унутилмас онлардан ҳисобланмиш Ўзбекистон чемпионатидаги дебюти айнан "шерлар" иштирокидаги ўйинга тўғри келади. Бу воқеа 2019 йилги мавсумнинг 12-турида рўй берган бўлиб, ўша куни "Пахтакор" "Қизилқум" дарвозасига жавобсиз 8та тўп киритган эди.

photo_2021-10-16_21-45-12

Кейинчалик Фирдавс мазкур жамоа иштирокидаги яна 8та ўйинни бошқарди ва улардан ҳеч бирида "шерлар" мағлуб бўлгани йўқ:

2019 йил

12-тур. "Пахтакор" 8:0 "Қизилқум"
18-тур. "Пахтакор" 5:1 "Андижон"

2020 йил

2-тур. "Пахтакор" 3:0 "Бухоро"
6-тур. "Қизилқум" 0:2 "Пахтакор"

2021 йил

5-тур. "Навбаҳор" 1:2 "Пахтакор"
22-тур. "Пахтакор" 4:2 "Қизилқум"


2022 йил

6-тур. "Пахтакор" 0:0 ОКМК
18-тур. "Пахтакор" 2:1 "Металлург"

2023 йил

4-тур. "Металлург" 1:3 "Пахтакор"...

photo_2021-10-16_21-45-13

Хуллас, Норсафаров бошқарган 9 ўйиннинг 8тасида "шерлар"нинг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 29-6. Шундай баҳсларда жамоа фойдасига 8, зарарига 2 бор пенальти белгиланган. Шу жиҳатдан қаралса, 29 ёшли ФИФА рефериси "Пахтакор" учун тарихдаги энг омадли ҳакамлардан бири ҳисобланади. Ҳатто, пойтахт клуби 2021 йилги мавсум чемпионлигини айнан Фирдавс бошқарган ва "Қизилқум" дарвозаси томон нотўғри пенальти қўйилган баҳсда қўлга киритган эди...

photo_2022-11-13_13-09-43

Материални яна бир қизиқарли факт билан якунлаймиз. Статистикани текширсангиз, Драган Черан Норсафаров ишлайдиган ўйинларга алоҳида тайёргарланиб келиши ошкор бўлади. У 29 ёшли рефери бошқарган 8 ўйинда майдонга чиқиб, 16та гол урган. Даҳшат!

Фахриддин Рўзиев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!