ФР: "Реал" ҳеч қачон ютолмаган инглиз клубини биласизми?
ЕЧЛ чорак финалининг дастлабки ўйинлари ниҳоясига етди. Ўз майдонида "Челси"ни қабул қилган мусобақанинг амалдаги ғолиби бироз аввал тугаган баҳсда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мавзуни давом эттирган ҳолда "қироллик клуби"нинг инглиз жамоаларига қарши умумий статистикасини тақдим қиламиз. Мадрид клуби бугунгача "Туманли Альбион"нинг 9 вакилига қарши 51 марта расмий учрашувларда майдонга чиққан эди. Улардан 22таси "Реал" фойдасига ҳал бўлган. "Аристократлар" устидан қозонилган ғалаба 23-си бўлди (52-баҳсда).
Испан гранди энг кўп тўқнашган инглиз жамоалари "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ҳисобланади (11 мартадан).
Энг кўп мағлубиятга учратилгани эса "Ливерпуль" бўлиб, мерсисайдликлар 7 бор хафа қилинган.
"Реал"ни энг кўп ютган инглиз тамсилчиси "Челси" ҳисобланади. "Аристократлар" ўзаро ўйинларда 4 бор устун келишган.
"Қаймоқранглилар"нинг энг ёмон натижалари "Арсенал" ва "Ипсвич Таун"га тўғри келади. "Реал" ушбу жамоаларга қарши 2 мартадан расмий ўйинда майдонга чиқиб, ҳеч бирини юта олмаган. "Ипсвич" билан ўйинлар узоқ 1973 йилда ўтказилган эди. "Арсенал"га бой берилган 2006 йилги ЕЧЛ нимчорак финалини эсласангиз керак. Ўшанда Анрининг ягона голи Арсен Венгер шогирдларини кейинги босқичга олиб чиққан эди.
Фикрлар