ФР: Суперлиганинг 9-турида нималар бўлди?
Coca-Cola Суперлигада навбатдаги тур баҳслари ортда қолди. Сиз учун 7 ўйиннинг ҳар биридан биттадан қизиқарли статистика топдик:
1) "Бухоро" 5 йиллик танаффусдан кейин "Металлург"ни мағлуб қилди. Бунда Улуғбек Бакаев шогирдларига 4 йиллик танаффусдан кейин Суперлигада дастлабки голини урган Рўзимбой Аҳмедов кўмаклашди.
2) "Андижон" меҳмони бўлган "Сўғдиёна" 8 ойлик танаффусдан кейин сафар ўйинини ўз фойдасига ҳал қилди. Мезбонлар эса қаторасига 8-уринишда ҳам Жиззах клубини енга олишмади.
3) "Бунёдкор" 1:1 "Олимпик" учрашувида эса пойтахт стадионларига мухлисларнинг ташрифи бўйича жорий йилги рекорд ўрнатилди. Шу куни ФИФА президентини кўриш учун нақ 12 минг 12 нафар томошабин келган.
4) "Пахтакор" дарвозаси томон 8-ўйинда 6-пенальти белгиланди. Ҳозирча "шерлар" 11 метрли жарима зарбаларидан энг кўп азият чеккан томон бўлиб туришибди.
5) "Сурхон" қаторасига 14-ўйинда ҳам "Нефтчи"ни юта олмади. Термизликларнинг ўзаро ўйинлардаги ягона ғалабаси ўтган асрга (1999 йил) тўғри келади.
6) "Насаф" Суперлига доирасидаги кетма-кет 6-ўйинда ҳам "Навбаҳор" дарвозасига гол ура олмади. "Аждарлар"нинг ўзаро ўйинлардаги охирги ғалабаси 2017 йилда қўлга киритилган эди.
7) ОКМК футболчилари жорий мавсумда илк бор бир ўйинни 4та гол билан якунлашди. "Қизилқум" эса аксинча...
Фикрлар