France Football футбол тарихидаги энг зўр ҳужум триосини маълум қилди

Франциянинг France Football журнали футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчилар номини маълум қилди.

Энг яхши чап қанот ҳужумчиси сифатида "Ювентус" форварди Кришитану Роналду эътироф этилди.

Марказий ҳужум чизиғида энг зўр футболчи номи Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Роналдога берилди.

Энг яхши ўнг қанот ҳужумчиси сифатида "Барселона" сардори Лионель Месси қайд этилди.

Нашр 3-4-3 схемаси бўйича жамоа тузди. Номинациялар бўйича ғолиблар "Олтин тўп" учун овоз беришда иштирок этган 140 нафар журналист ҳакамлар ҳайъати томонидан аниқланди»

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!