Франция чемпионатида истеъфо юз берди ва янги мураббий тайинланди

  • 12 ноябрь, 2020, 23:07
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Давид Линарес "Дижон" клубининг янги бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра, 45 ёшли франциялик мутахассис ушбу лавозимда Стефан Жобарнинг ўрнини эгаллади ва клуб билан 2023 йилга қадар шартнома имзолади.

Линарес учун “Дижон” бегона эмас. У 2005-2010 йилларда ушбу жамоа сафида футболчи сифатида тўп сурган.

“Дижон” Франция чемпионатининг ортда қолган 10 та туридан сўнг мусобақа жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!