Франция Кантенинг голи эвазига Португалияни таслим қилди (видео)

УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичининг 5-турида мусобақанинг амалдаги ғолиби Португалия терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Францияни қабул қилди.

“Да Луиш” стадионида кечган беллашув тақдирини Н'голо Кантенинг 53-дақиқада киритган ягона голи ҳал қилди. Шу тариқа французлар сафардан муҳим ғалаба билан қайтди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)