Франция клуби сотувга қўйилди, харидор ҳам тайёр!

Бир неча ойдан бери Саудия Арабистони шайхлари Франциянинг тарихий клуби "Монако"ни сотиб олиш ниятида. 

Ўтган мавсум Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритган "Монако" жамоаси сотувга қўйилган, Саудия бойлари эса сўнгги хафталарда лойиҳа борасида Кньязликка сафарларини кўпайтирди. Аммо ҳозирча ҳеч қандай расмий таклиф йўқ ва яқин кунларда музокаралар тезлашиши истисно этилмаган.

"L'Équipe" нашрига кўра, Яқин Шарқ давлатининг мақсади катта молиявий имкониятларга эга бўлган лойиҳани амалга ошириш ва Луис Кампосни "Монако"га президент этиб тайинлаш. ПСЖ спор маслаҳатчиси аввал, 2017 йилда "Монако"да спорт директори сифатида ишлаган ва ўша йили Лига 1 чемпионлигини қўлга киритган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!